Линклар

logo-print

Россия Украинага учинчи гуманитар карвонини киритди. Бу сафар ҳам Россиянинг 200та юк машинаси Киевнинг розилигисиз Украина чегарасини кесиб ўтди.

Юк машиналарида нима борлигини текширишга руҳсат берилмаган.

Россия расмийларига кўра, консервалар, ун, шакар, дори-дармон, иссиқ кийим, ичимлик суви ортилган юк машиналари бугун божхона кўригидан ўтиб, Донецк шаҳрига етиб борган.

Бу сўнгги бир ой ичида Россиянинг Украинага киритаётган учинчи гуманитар юк машиналари карвонидир.

Биринчи ва иккинчи гуманитар юк карвони ҳам Украина ҳудудига мамлакат ҳукумати рухсатисиз ва Қизил Хоч ходимлари ҳамроҳлигисиз кирганди.

XS
SM
MD
LG