Линклар

logo-print

Медведев: Европа Россияга қарши жорий этган санкциялари бадалини тўлайди


Россияга қарши эълон қилинган санкциялар Европа учун қимматга тушиши мумкин. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев баёнот берди.

Россия телеканали мухбири билан суҳбатда жаноб Медведев “санкциялар бир кун келиб бекор бўлади, лекин европалик ҳамкорлар Россия бозорига қайтолмаса керак. Чунки улар ўрнини россиялик ишлаб чиқарувчилар ёки бошқа мамлакатлар эгаллайди“, деди.

Россия бош вазирига кўра, ҳозир Осиё ва Лотин Америкасининг айрим мамлакатлари Россия бозорига қизиқиш билдирмоқда.

Сентябрь ойи ўрталарида АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги тажовузкорона ҳаракатлари учун бу мамлакатга санкцияларини кучайтирди.

Россиянинг бир қатор нефт ва газ ширкатлари қатор Сбербанк ҳам АҚШнинг санкциялари рўхатига кирди.

Ғарб сакнцияларига жавобан Россия уларнинг озиқ-овқат махсулотлари импортини чеклаган эди.

XS
SM
MD
LG