Линклар

Афғонистон: президентликка даъвогарлар ҳокимиятни бўлашишга келишди


Афғонистон президенти лавозимига номзодлар А.Ғани (ч) ва А.Абдулла.

Афғонистон президенти лавозимига номзодлар А.Ғани (ч) ва А.Абдулла.

Афғонистон ҳукуматининг юқори лавозимли расмийси мамлакат президенти лавозимига икки даъвогар 21 сентябрь куни ҳокмимиятни бўлашиш ҳақида келишув имзолашини айтди.

Афғонистон президенти лавозимини тарк этаётган Ҳамид Карзайнинг матбуот котиби Аймал Файзи 20 сентябрь куни ўзининг Твиттердаги саҳифасида “икки номзод 21 сентябрь куни бирлик ҳукуматининг таркиби тўғрисида шартнома имзолаши кутилмоқда”, деб ёзди.

Бу президентликка даъвогарлар Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла ҳокимиятни бўлашиш хусусида АҚШ воситачилигида ўтказилган музокаралардан кейин эълон қилинди.

Исми ошкор этилмаслигини сўраган Ашраф Ғанининг матбуот вакили 20 сентябрь куни номзодлар ўртасида энг долзарб масалалар борасидаги келишмовчилик “100 фоиз” ҳал бўлганини билдирди.

Унга кўра, икки номзоднинг сайлов кампанияси ҳокимиятни бўлашиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

XS
SM
MD
LG