Линклар

Москва ва Санкт-Петербургда Украинадаги урушга қарши норозилик тадбирлари бўлади


Мухолифатдаги “Солидарность” ҳаракати вакили А.Риклин.

Мухолифатдаги “Солидарность” ҳаракати вакили А.Риклин.

21 сентябрь куни Россия пойтахти Москва ва Санкт-Петербург шаҳрида Украина шарқида давом этаётган урушда Россиянинг ролига қарши намойишлар ўтказилиши режаланган.

Мухолифатдаги “Солидарность” ҳаракати вакили Александр Риклин урушга қарши намойиш “Путин, ёлғон сўзлашни ва урушни бас қил!” шиори остида ўтишини билдирди.

Нарозилик тадбирида қанча одам иштирок этиши номаълум.

Чет давлатларда, жумладан, Чехия пойтахти Прага, Германия пойтахти Берлин ҳамда АҚШнинг Сан-Франциско шаҳарларида ҳам норозилик юришлари ўтказилиши режаланган.

Мазкур тадбирлар 21 сентябрь куни - БМТ томонидан эълон қилинган “Халқаро тинчлик куни”га тўғри келмоқда.

XS
SM
MD
LG