Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:41

Хитой армияси кемалари Эроннинг Бандар Аббос портига етиб келди


Хитойнинг ҳарбий кемалари Форс кўрфазидаги Эроннинг Бандар Аббос портига етиб келди.

20 сентябрь куни Эрон Флоти адмирали Амир Ҳусайн Озод Хитой кемаларининг Форс кўрфазига илк бор сузиб келишидан мақсад, Эрон ва Хитой тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорликни ўрнатиш йўлида ўтказиладиган машқларга тайёргарлик кўришдан иборат эканини билдирди.

Денгиз машқлари қачон бошланиши ҳақида маълумот тарқатилмади.

Ахборот агентликлари қўшма машқлар “яқин кунларда бошланиши”ни хабар қилди.

Ушбу машқлар Эрон флотига қарашли кемалар Адан кўрфазида Хитойнинг юк ташувчи кемасиини қароқчилардан қутқариб олганида кейин ўтказилмоқда.

Хитой ва Эрон ҳарбий кемалари 2013 йил Хитойда қўшма машқлар ўтказган.

XS
SM
MD
LG