Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:58

Лисенко: Оташкесимга риоя қилинмагунча, Украина кучлари олиб чиқилмайди


Украина шарқида 21 сентябрь кунги вазият акс этган харита.
Украина шарқида 21 сентябрь кунги вазият акс этган харита.

Украина ҳарбийлари матбуот котиби Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш келишувига тўлиқ риоя қилинмагунча, ҳукумат кучлари фронт чизиғидан олиб чиқилмаслигини таъкидлади.

21 сентябрь куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот котиби Андрей Лисенко оташкесимга қарамай, сўнгги бир кун мобайнида икки аскар ўлдирилгани, саккиз ҳарбий яраланганини билдирди.

Лисенко, агар Украина қўшинлари олиб чиқиладиган бўлса, бу Россия кучларини олиб чиқиш билан бир пайтда амалга ошишини таъкидлади.

Россия Украина ҳудудида ўз қўшинлари борлигини инкор қилиб келмоқда.

Лисенкога кўра, 20 сентябрь куни Россия тарафдори бўлган айирмачилар 20та жойда Украина кучларига қарата ўт очган.

XS
SM
MD
LG