Линклар

OzodlikOnline: Ўзбекистондаги жинсий озчиликка нисбатан тоқатсизлик сабаблари нимада?


Рассом Доимо Иброҳимованинг ушбу суратидан ўзбек жамиятида жинсий озчилик вакилларининг тарихан мавжуд бўлиб келганини пайқаш мумкин.

Рассом Доимо Иброҳимованинг ушбу суратидан ўзбек жамиятида жинсий озчилик вакилларининг тарихан мавжуд бўлиб келганини пайқаш мумкин.

Бир томондан¸ жамият нафрати¸ иккинчи томондан¸ гомосексуалликни жиноятга тенглаштирган ҳуқуқ тизими исканжасида қолган жинсий озчилик вакиллари Ўзбекистонда мунтазам таҳқир ва шантаж нишони бўлиб қолмоқда. Жамият ва давлат тизимларининг жинсий озчиликка нисбатан бундай муросасиз муносабати илдизи қаерда ва бу ëндашувни ўзгартириш мумкинми? Душанба кунги жонли мулоқотимиз шу ҳақда бўлади.

Ижтимоий тармоқлар ўзбекистонликлар орасида ҳам оммалашиб бораëтган ҳозирги вазиятда ўзбек жамиятининг жинсий озчиликка нисбатан нақадар тоқатсизлиги акс этувчи видеотасвирлар кенг тарқалмоқда.

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар орқали ëйилган шундай видеолардан бирида “Дилшод” исми билан танилган 20 яшар трансвестит-гейнинг 17 сентябрь куни кўчада калтаклаб кетилгани акс этди.

Бу тасвирлардан “Дилшод”га ҳужум қилганларнинг ҳам¸ бу ҳужумга томошабин бўлганларнинг ҳам ўзларини қандайдир муҳим миссияни амалга ошираëтган ва унга гувоҳ бўлаëтгандек тутишини кузатиш мумкин.

Бундан аввал ижтимоий тармоқларда Россиядаги ўзбекистонлик гейларнинг ўз миллатдошлари томонидан жисмонан ва маънан хўрлангани акс этган видеотасвирлар оммалашган ва бу зўравонликни қилганлар ҳам ўзларини “ўзбек миллатини исноддан қутқарувчилар ва унинг шаънини тозаловчилар” қилиб тақдим этган эди.

Жамиятнинг бундай таҳқири баробарида Ўзбекистондаги жинсий озчилик вакиллари мамлакат ҳуқуқ-тартибот тизимлари ходимларининг мунтазам шантаж ва қўрқитуви остида яшашга мажбур.

Зотан¸ Ўзбекистон бесоқолбозлик жиноят ҳисобланадиган 70 дан ортиқ мамлакатнинг биридир.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 120-моддасига кўра бесоқолбозлик билан шуғулланганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин ва ана шу жазо билан қўрқитилувчи жинсий озчилик вакиллари ўз “сир”лари фош бўлмаслиги учун ички ишлар ходимларига доимий ўлпон тўлаб яшашларини Озодликка билдирган эдилар.

Айни пайтда¸ мамлакат конституциясининг 13-моддасида "Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади" деб ëзилган бу инсон ҳаëти ва шаънининг¸ унинг жинсий мансублигидан қатъий назар¸ кафолатланиши муқаррарлигини англатади.

Ўзбек жамияти ва ўзбек ҳукуматининг глобаллашиб бораëтган 21-асрда жинсий озчиликка нисбатан бундай тоқатсизлиги сабаблари¸ Сизнингча¸ қаерда?

Шахсан Сизнинг гомосексуал ватандошларингизга муносабатингиз қандай?

Жамиятда жинсий озчиликка нисбатан толерантликни шакллантириш учун нималар қилиниши лозим деб ўйлайсиз?

Бу ҳақдаги фикрларингизни душанба¸ 22 сентябрь куни Тошкент вақти билан 19:05 дан 20:00 гача давом этадиган жонли суҳбатимизда OzodlikOnline, OzodSkype ва OzodOvoz Skype манзилларига боғланиб¸ жамоатчилик билан ўртоқлашинг!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG