Линклар

Россияда Украинадаги урушга қарши норозилик намойишлари ўтказилди


Россия пойтахти Москва ва Санкт-Петербург шаҳрида Украина шарқидаги урушда Россиянинг иштирокига қарши норозилик тадбирлари ўтказилди.

Санкт-Петербургдаги рухсат этилмаган юришда минглаб одам қатнашди.

Москванинг Пушкин майдонига юзлаб одам йиғилди. Айни майдонга Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларнинг ўнлаб тарафдори ҳам тўпланди.

Екатеринбург шаҳрида урушга қарши норозилик тадбири уюштирилди.

Хабарларга кўра, норозилик акцияси қатнашчиси Артём Косарецкий ҳужумга учраган.

У “Сибирь урушга қарши” деб ёзилган шиорини кўтариб чиққани учун Барнаул шаҳрида ҳибсга олинган.

Мухолифатдаги “Солидарность” ҳаракати вакили Александр Риклин урушга қарши намойиш “Путин, ёлғон сўзлашни ва урушни бас қил!” шиори остида уюштирилганини айтди.

Чет давлатларда, жумладан, Чехия пойтахти Прага, Германия пойтахти Берлин ҳамда АҚШнинг Сан-Франциско шаҳарларида ҳам норозилик юришлари ўтказилиши режаланган.

Мазкур тадбирлар 21 сентябрь куни - БМТ томонидан эълон қилинган “Халқаро тинчлик куни”га тўғри келмоқда.

XS
SM
MD
LG