Линклар

Афғонистонда президент сайловининг якуний натижаси эълон қилинди


Афғонистоннинг янги Президенти деб эълон қилинган Ашраф Ғани Аҳмадзай.

Афғонистоннинг янги Президенти деб эълон қилинган Ашраф Ғани Аҳмадзай.

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси собиқ молия вазири Ашраф Ғани Аҳмадзайни Афғонистоннинг янги президенти деб эълон қилди.

Комиссия, сайлов натижалари сохталаштирилгани иддао қилинган, июнь ойидаги сайловнинг якуний босқичида Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдулла Абдулла қанча овоз олганини маълум қилмади.

Комиссия президентлик сайловининг якуний натижасини эълон қилишидан олдин Ғани ва Абдулла бирлик ҳукумати тузиш орқали ҳокимиятни бўлишиш ҳақида шартнома имзолади.

Келишувда Ғани президент лавозимини эгаллаши ва Абдулла ижриоя ҳокимиятини бошқариши назарда тутилган.

Бу билан Афғонистонда апрел ойидан бери давом этиб келаётган сиёсий бўҳронга чек қўйилди.

Президентлик сайловининг биринчи даврасида Абдулла Абдулла қарийб 45 фоиз овоз олган эди.

Мустақил сайлов комиссияси раиси Аҳмад Юсуф Нуристоний БМТ ўтказган текширув сайлов жараёнида йўл қўйилгани иддао қилинган сохтакорликнинг ҳамма аниқламаганини урғулади.

XS
SM
MD
LG