Линклар

Ўзбек йигит петербурглик аёлга 35 марта пичоқ санчгани бўйича тергов тугади


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида "дворник" бўлиб ишлаган ўзбек йигит маҳаллий аёлга пичоқ билан ҳужум қилгани юзасидан олиб борилган тергов тугади.

Санкт-Петербург шаҳар Тергов қўмитаси маълумотига кўра, жорий йил 7 июль куни 1995 йилда туғилган Шерзодбек Маматумаров "Оптиков" кўчасида яшайдиган аёлга, маст ҳолда шахсий адоват сабабли ҳужум қилиб, унинг танасига 35 марта пичоқ санчган.

Қаттиқ қаршилик кўрсатганига қарамай, аёл оғир жароҳат олган. Вақтида тиббий ёрдам кўрсатилгани учун у тирик қолган.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов жараёни тугаб, барча далиллар тўпланиб, иш прокуратурага топширилган.

Рn14.info нашрига кўра, прокуратура расман айблов қўйганидан сўнг иш судга оширилади.

XS
SM
MD
LG