Линклар

АҚШ ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Нью Йоркда музокара ўтказди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў) ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф (ч).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў) ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф (ч).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф 21 сентябрь куни Нью Йоркда ўтказилган музокаралар чоғида “Исломий давлат” гуруҳи жанггариларидан бўлган хавф-хатар масаласини муҳокама қилдилар.

АҚШ расмийларига кўра, икки давлат бош дипломатлари учрашувида Теҳронга қарши санкциялар олиб ташланиши эвазига Эронда атом билан боғлиқ фаолиятни қисқартириш тўғрисидаги келишувга эришиш истиқболлари ҳам муҳокама этилган. Керри ва Зариф учрашуви Эрон ва АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германия каби дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида ядро муаммоси бўйича ўтказилган музокаралар сўнгги босқичининг учинчи кунига тўғри келди.

Эрон ўз ядровий дастурини қисқартириш бўйича айрим шартларга кўнмагани учун бу музокаралар боши берк кўчага кириб қолганди.

Ғарб мамлакатлари Эронни махфий равишда ядро қуроли яратишга уринаётганликда гумонлайди. Ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилувчи Теҳрон эса бу айбловларни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG