Линклар

Порошенко: Украина мудофаага ҳозир бўлиб туриши лозим


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Президент Петро Порошенко, россияпараст исёнчилар билан муросага эришилмаган тақдирда, Украина ўзини мудофаа қилишга тайёр бўлиб туриши кераклигидан огоҳлантирди.

Шу билан бирга, Порошенко Украина шарқидаги зиддиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини қайд этди.

21 сентябрь куни украиналик журналистлар олдида чиқиш қилган Порошенко Украина армияси Донецк ва Луганскдаги жанглар чоғида фронт чизиғида ўз ҳарбий техникасининг 65 фоизини йўқотганини билдирди.

Киев ва россияпараст айирмачилар 5 сентябрь куни ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришгандилар. Бу келишув бир неча марта бузилганига қарамай, урушаётган томонлар 19 сентябрь куни тўплар ва оғир техникани жанг майдонидан олиб чиқиб кетиш бўйича бир қарорга келгандилар.

Шунга қарамай, украиналик ҳарбийларнинг 21 сентябрдаги маълумотига кўра, исёнчилар ва улар билан бирга бўлган Россия ҳарбийлари бу келишув шартларини бажармаяптилар. Москва Украинага қўшин юборганини рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG