Линклар

Москвада урушга қарши йирик намойиш бўлиб ўтди


Москвадаги намойишчилар “Путин, ёлғон сўзлашни ва урушни бас қил!” шиорини кўтариб кетмоқдалар.

Москвадаги намойишчилар “Путин, ёлғон сўзлашни ва урушни бас қил!” шиорини кўтариб кетмоқдалар.

Якшанба куни Москвада Путин учинчи марта президент сифатида қасамёдга келтирилганидан буён кузатилмаган йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Россиянинг Украина шарқида олиб бораётган гизли урушига қарши уюштирилган кўп минг кишилик бундай намойишлар Россиянинг Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилган.

СОНАР мустақил мониторинг гуруҳи маълумотларига кўра, Москвадаги тинчлик маршига 26 мингдан зиёд одам йиғилган.

Президент Путин ва унинг ҳукумати Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларни дастаклаш учун Россия қурол-аслаҳа ва ҳарбийлар юборилганини бир неча бор рад этган. Бироқ бу иддаолар Россияда ҳам, хорижда ҳам ишонқирамай қабул қилинган.

Мухолифатдаги “Солидарность” ҳаракати вакили Александр Риклин 21 сентябрь кунги тинчлик юриши “Путин, ёлғон сўзлашни ва урушни бас қил!” шиори остида уюштирилганини айтди.

Москвадаги намойиш иштирокчиси Елена Волкова Россия расмийлари “одамларни ғазаблантираётган ва ўзлари тан олмаётган яширин урушни тўхтатиши лозим”лигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG