Линклар

“Бирдамлик” лидерининг хотини ва ўғли Ўзбекистонга киритилмади


АҚШдан учиб келган "Бирдамлик" лидерининг хотини ва ўғли Тошкент аэропортидан ортга қайтарилган.

АҚШдан учиб келган "Бирдамлик" лидерининг хотини ва ўғли Тошкент аэропортидан ортга қайтарилган.

20 сентябрь куни эрталаб Чикаго-Истанбул-Тошкент рейси билан Ўзбекистон пойтахтига учиб келган мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракати лидери Баҳодир Чориевнинг хотини ва ўғли аэропорт ташқарисига чиқарилмади.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси маълумотларига кўра, Феруза Хуррамова ва унинг 9 ёшли ўғли мамлакатга кириши таъқиқланган кишилар рўйхати бўлганлари учун Ўзбекистон ичкарисига қўйилмаган. Тошкент аэропортида бир кун ушлаб турилгач, улар якшанба куни Туркияга қайта учириб юборилган.

Ҳуқуқ фаоллари қўлида Ўзбекистон паспорти бўлган Феруза Хуррамова ва ўғлининг ўзбек расмийлари томонидан депортация қилинишини қўпол ҳуқуқбузарлик ўлароқ баҳоламоқдалар.

XS
SM
MD
LG