Линклар

logo-print

Эрдўғон: 49 асир қандай озод қилингани сир бўлиб қолади


Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон “Исломий давлат” гуруҳи гаровида бўлган 49 кишининг озод қилинишига оид махфий операция тафсилотлари очиқланмаслигини билдирди. Гаровда бўлган 46 нафар туркиялик ва уч ироқлик 20 сентябрь куни Туркияга қайтарилди.

“Исломий давлат” гуруҳи июнь ойида Мосул шаҳрини эгаллаб олган пайтда гаровга олинган бу одамлар уч ойдан ортиқроқ асирликда сақланди.

Туркия ҳукумати уларни қутқариш учун нима қилгани сир бўлиб қолмоқда ва мунозаралар мавзусига айланди. Кўпчилик жангари гуруҳ бунинг эвазига бир нарса олмаса, гаровдагиларни қўйиб юбормас эди, деган фикрни илгари сурмоқда.

Эрдўғон асирларни озод қилиш учун товон пули тўламаганини таъкидлади, лекин ҳукумат уларни жангари гуруҳнинг асир олинган вакилларига алшитирдими, деган саволга қатъий жавоб қайтармади.

“Уларни алмаштиришдими, йўқми – муҳими 49 одам Туркияга қайтарилди”, деди Эрдўғон.

XS
SM
MD
LG