Линклар

Туркияга Суриядан 130 мингдан ошиқ курд қочиб ўтди


Туркия ҳукумати кейинги икки кун ичида Сурияда “Исломий давлат” (ИД) гуруҳи янги ҳудудларни ишғол қилаётгани боис Туркия ҳудудига 130 мингдан ошиқ курд қочиб ўтганини айтмоқда.

Туркия Бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш 22 сентябрь куни Анқарада қилган чиқишида ҳукумат қочқинлар сони ошишига тайёргарлик кўраётганини билдирди. “Энг ёмон сценарий” амалга кўчса, қочқинлар оқими юз минглаб одамни ташкил қилишига тайёр туриш керак, деди Туркия расмийси.

Суриялик курд қочқинлар оқими ИД жангарилари чегарага яқин Айн ал-Араб шаҳарчаси яқинида бир неча қишлоқни эгаллаб олиши ортидан кўпайди.

Туркиядаги курдларнинг ПКК жангари гуруҳи ўз тарафдорларини Сурияга ўтиб, Айн ал-Араб шаҳарчасини эгаллаб олган ИДга қарши жанг қилишга чақирди.

Би-Би-Сининг хабар қилишича, Туркия хавфсизлик кучлари курд жангариларининг Сурия ҳудудига ўтиб, жангга қўшилишини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG