Линклар

Аксёнов: Қрим татарлари Мажлиси мавжуд эмас


Қримнинг россияпараст етакчиси Сергей Аксёнов қрим татарларининг ўзини бошқариш органи бўлган Мажлис мавжуд эмас, дея таъкидлади.

Бир неча кун аввал маҳаллий куч ишлатар органлари минтақа пойтахти Симферопольда Мажлис биносини эгаллаб олган эди. Россия март ойида Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиши ортидан миллий озчиликни ташкил қилувчи қрим татарларига нисбатан босим кучайган.

Россиянинг Коммерсант газетасига 22 скентябрь куни берган интервьюсида Аксенов “Мажлис деган ташкилот йўқ”, дея таъкидлади. Бу ташкилот, деди у, “ҳеч қачон тегишли тарзда рўйхатдан ўтказилмаган”.

Аксёнов “миллатлараро адоватни қўзғатувчи ҳар қандай шахсни Қримдан чиқариб юбораман”, дея таҳдид қилди. Қрим аннексиясидан бери қрим татарлари етакчиларининг икки нафари миллий адоват қўзғатиш айби билан ярим оролга киритилмаётир.

Қрим татарлари Мажлис биносининг ҳибсга олингани юзасидан судга мурожаат қилган, мазкур ишни кўриб чиқиш 29 сентябрьга белгиланган.

XS
SM
MD
LG