Линклар

Киев ҳукумати буфер зонадан оғир қуролларни олиб чиқишини билдирди


Киев ҳукумати шарқий Украинада ташкил қилиш таклиф этилган 30 километрлик буфер зонадан артиллерия ва зирҳли машиналарни олиб чиқишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Украина Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Андрий Лисенконинг 22 сентябрь куни билдиришича, сўнгги кунларда россияпараст айирмачилар тарафидан ва Россия ҳудудидан ўт очиш кўлами пасайгани боис Киев ана шундай қарорга келган.

19 сентябрь куни Украина, Россия ва россияпараст айирмачилар вакиллари буфер зона ташкил қилиш учун фронт чизиғининг иккала тарафидан 15 километр ортга артиллерия ва оғир қуролларни олиб чиқишга келишиб олди.

Лекин 21 сентябрь куни Украина ҳарбийлари айирмачилар ва Россия қўшинларини ҳукумат кучларига қарата ўт очишни давом эттирганликда айблаб, буфер зонасини ўрнатишга рози эмаликларини билдирган эди.

Москва Украинага Россия қўшинларини юборганини инкор қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG