Линклар

АҚШда Афғонистоннинг уч аскари бедарак йўқолди


Қўшма Штатларга ҳарбий машқларда қатнашгани борган афғонистонлик уч аскар бедарак кетди. Улар АҚШ шимоли-шарқидаги Кэйп Код шаҳарчасида жойлашган ҳарбий базада тайёргарликдан ўтаётган бўлган.

База хавфсизлик хизмати аскарлар йўқолгани ҳақида 20 сентябрь куни маълум қилди. Учоволонни сўнгги бор база яқинидаги савдо марказида кўришган ва улар жамоатчилик учун хавф, деб кўрилмаган.

Ҳарбийлар маҳаллий полиция билан бирга аскарларни қидириш устида иш олиб бормоқда.

Минтақавий ҳамкорлик ҳарбий машқлари 2004 йилдан бери ҳар йили ўтказилади. Олти мамлакатдан 200дан ошиқ аскар иштирок этаётган бу йилги машқлар 24 сентябрь куни якунланади. Бу машқларда Афғонистондан 10дан ошиқ аскар қатнашяпти.

XS
SM
MD
LG