Линклар

Эрон президенти "Исломий давлат"га қарши курашда ёрдам таклиф қилди


Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон Яқин Шарқ халқларига “террорчилардан” ўзларини ҳимоя қилишда ёрдам беради, дея баён қилди.

22 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясида қатнашгани Нью Йоркка учиб кетиш олдидан гапирган Руҳоний “Эрон Исломий Республикаси ҳукумати ва қуролли кучлари уларга ҳар тарафлама ёрдам беради”, дея таъкидлади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри “Исломий давлат” гуруҳидан келаётган таҳдид масаласини 21 сентябрь куни Нью Йоркдаги учрашувда Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан муҳокама қилди.

Икки дипломатнинг учрашуви Эрон билан дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида ядровий бўҳронга оид навбатдаги музокараларнинг учнчи кунига тўғри келди.

Керри ўтган ҳафта ИДга қарши курашда Эрон муҳим роль ўйнаши мумкин, дея эътироф этди. Лекин ИДга қарши АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияга Эрон қўшилмаган.

XS
SM
MD
LG