Линклар

Россия "Исломий давлат"га қарши курашга қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда


Россия “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашда бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Кремльнинг маълум қилишича, президент Владимир Путин 22 сентябрь куни Россия Хавфсизлик кенгаши вакиллари билан учрашиб, бу масалани муҳокама қилган.

Путиннинг матбуот котиби Дмитирий Песков улар “Исломий давлатга қарши халқаро қонун доирасида кураш режаси бўйича шериклар билан ҳамкорлик шакллари борасида фикр алмашишди”, дея билдирди.

Қўшма Штатлар Ироқ ва Сурияда катта ҳудудларни эгаллаб олган ИД гуруҳини йўқ қилиш мақсадида халқаро коалиция тузишга ҳаракат қилмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама 10 сентябрь куни қилган чиқишида Қўшма Штатлар Ироқ ва Суриядаги ИД жангариларига қарши ҳаво ҳужумларини амалга ошириш режаларини эълон қилди.

Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши рухсатисиз Сурия ҳудудига ҳаво ҳужум уюштириш халқаро қонунларга зид келишини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG