Линклар

logo-print

Шимолий Вазиристонда 23 жанггари ўлдирилди


Покистон армияси аскарларининг Шимолий Вазиристондаги амалиётларидан бири.

Покистон армияси аскарларининг Шимолий Вазиристондаги амалиётларидан бири.

Покистон шимолий-ғарбида ҳаво зарбалари чоғида 23 жанггари ҳалок бўлди. Покистон Мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, ҳаво зарбалари Шимолий Вазиристондаги Ғулом Хон шаҳри яқинидаги жойга берилган.

Покистон армияси июнь ойида толиблар ва бошқа экстремистик гуруҳлар жанггариларига қарши йирик амалиёт бошлаганди. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, амалиёт чоғида мингдан зиёд жанггари ўлдирилган, юзга яқин аскар қурбон берилган. Бироқ бу маълумотларни мустақил манбалардан тасдиқлатишнинг имкони бўлмаяпти.

France-Presse агентлиги маълумотларига кўра, душанба куни номаълум шахслар Ҳайбар-Пахтунхва вилоятида жойлашган Хангу шаҳридаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилишган. У ерда тўрт киши, шу жумладан, уч нафар полициячи ҳалок бўлган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG