Линклар

Узметроном: "Бирдамлик" лидери оиласи Ўзбекистонга қонуний асосда киритилмади


Ўзбекистонга келган Феруза Хуррамова ва унинг ўғли Тошкент аэропортидан ортга қайтишга мажбур бўлди.

Ўзбекистонга келган Феруза Хуррамова ва унинг ўғли Тошкент аэропортидан ортга қайтишга мажбур бўлди.

“Бирдамлик” лидери Баҳодир Чориевнинг хотини ва ўғли Ўзбекистонга киритилмаганига қонуний асос бўлган. Ўзбекистондаги хавфсизлик идораларига яқин деб кўриладиган Узметроном нашри хабаридан ана шуни англаш мумкин.

Нашрнинг ёзишича, Феруза Хуррамова ва 9 яшар ўғлининг мамлакат ичкарисига қўйилмаганига фуқаролик ҳақидаги қонуннинг 21-моддаси 2-қисми асос бўлган. Мазкур модда хорижда доимий яшаётган фуқаро беш йил мобайнида узрли сабабсиз консуллик қайдига турмаган тақдирда уни фуқароликдан маҳрум этишни назарда тутади.

Ўзбекистонга фуқароликдан маҳрум қилингани учун киритилмаганини Феруза Хуррамованинг ўзи ҳам Би-Би-Сига тасдиқлаган, бироқ бу тақиқнинг асл сабаби эрининг сиёсий фаолияти билан боғлиқ эканини айтган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам Чикаго-Истанбул-Тошкент рейси билан Ўзбекистон пойтахтига учиб келган Феруза Хуррамова ва унинг ўғли аэропорт ташқарисига чиқарилмаган ва кейинроқ Туркияга қайта учириб юборилганди.

XS
SM
MD
LG