Линклар

logo-print

АҚШ "Исломий давлат"нинг Суриядаги манзилларига ҳужум бошлади


АҚШнинг AV-8B Harrier ҳарбий самолёти кема бортидан ҳавога кўтарилишга ҳозирлик кўрмоқда.

АҚШнинг AV-8B Harrier ҳарбий самолёти кема бортидан ҳавога кўтарилишга ҳозирлик кўрмоқда.

АҚШ ва унга ҳамкор давлатлар ҳарбий кучлари "Исломий давлат"нинг Суриядаги манзилларига нисбатан ҳаводан 14 та ҳужум уюштирди.

Пентагон раҳбарияти айни пайтда давом этаётган бу ҳужумларга Ғарб давлатларининг энг сўнгги замонавий техника билан жиҳозланган ҳаво кучлари жалб қилинганини айтмоқда.

Дамашқ расмийлари Вашингтон Суриядаги БМТ вакилини ҳаво ҳужумлари бўлиши ҳақида аввалдан огоҳлантирганини айтди.

Ҳужумлар АҚШ президенти Барак Обама икки ҳафта олдин "Исломий давлат" жангариларига қарши эълон қилган кенг кўламли ҳарбий амалиётининг давомидир.

"Исломий давлат" жангарилари айни пайтда Сурияда ва Ироқнинг шимоли-ғарбий қисмида каттагина ҳудудни эгаллаб олган.

XS
SM
MD
LG