Линклар

БМТнинг иқлим ўзгариши муаммоларига оид саммити бошланди


21 сентябрь куни Ню Йоркда атроф-муҳитни асрашга бағишлаб ўтказилган халқ маршида таниқли актёр Леонардо ДиКаприо иштирок этди.

21 сентябрь куни Ню Йоркда атроф-муҳитни асрашга бағишлаб ўтказилган халқ маршида таниқли актёр Леонардо ДиКаприо иштирок этди.

Бугун БМТнинг атроф-муҳитни сақлаш ва глобал иқлим ўзгаришига оид муаммолар муҳокамасига бағишланган саммити бошланди.

Бир кунлик саммитда 120 давлат, шунингдек АҚШ президенти Барак Обама иштирок этиши айтилган. Кун тартибидаги асосий масала ҳавони булғаётган заҳарли газлар миқдорини камайтиришдир.

Саммит арафасида Жаҳон банки дунё ҳукуматлари ва минг нафарга яқин йирик халқаро компания ис гази чиқаётган саноат объектларига масъул ҳукуматлар ҳамда ширкатлардан лимитдан ортиқча газ учун ундириладиган тўловни белгилаш, бу маблағга тоза экологик технологияларни ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш талаби атрофида бирлашиши ҳақида хабар берди.

Шунингдек, саммит арафасида дунёнинг турли давлатларида глобал миқёсда иқлимнинг исиши муаммоларига жиддий ёндошиш ва самарали чора кўриш талаб қилинган икки кунлик чиқишлар бўлди.

XS
SM
MD
LG