Линклар

Хитойнинг Урумчи шаҳри суди уйғур ҳуқуқ фаоли ва олими Илҳом Тўхтани сепаратизмда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Айбловда бу фаол Шинжон-Уйғур минтақасида давлат тузумига қарши тажовузкорона фаолият билан шуғуллангани айтилди.

Хитой ҳукуматининг уйғур миллатига мансуб фуқароларга нисбатан сиёсатини кўп бор танқид қилган бу олим айбловларни инкор қилди. Унинг адвокати суд ҳукми устидан шикоят аризаси киритишини билдирди.

Хитойлик фаоллар бу ҳукм 8 миллионга яқин мусулмон уйғурлар истиқомат қиладиган Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасидаги вазиятни таранглаштириши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари Хитой ҳукуматини Илҳом Тўхтани озод этишга чақирди.

XS
SM
MD
LG