Линклар

logo-print

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси мамлакат масжидларида маърузани русча ўқиш тажрибасини йўлга қўйди.

Диний идора аҳолисининг аксарият қисми рус тилида сўзлашувчи йирик шаҳарлардаги масжидларда имомларга икки тилда маъруза ўқиш вазифасини юклади.

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раҳбариятига кўра, "ёт оқимлар рус тилида сўзлашувчи қозоқ ёшларини жалб қилаётганига оид ҳолатлар кўпайгани учун" шундай қарорга келинган.

Идора матбуот хизмати рус тилида маъруза қилувчи имомлар гуруҳи айни кунларда республикадаги турли минтақаларга сафар қилиб, вазиятни ўрганаётганини ҳам маълум қилди.

Русча маъруза намоз олдидан қилинган қозоқча маърузадан сўнг, 10-15 дақиқа ичида ўқилмоқда ва ҳозирча бу тажриба мамлакатнинг шимолий қисмидаги йирик шаҳарлардагина жорий этилди.

XS
SM
MD
LG