Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:48

Россияда 4 ярим миллионга яқин ноқонуний муҳожир аниқланди


Uzbekistan/Kyrgyzstan - offering to check blacklist FMS of Russia
Uzbekistan/Kyrgyzstan - offering to check blacklist FMS of Russia

Россия Федерал миграция хизмати мамлакат ҳудудида яшаётган 4,3 миллион ноқонуний меҳнат муҳожири қайд этилганини маълум қилди. Хизмат мутасаддилари мигрантларнинг бир қисми ҳатто ўзининг нолегал ҳолатда яшаб юрганидан бехабар эканини таъкидламоқда.

Россия Федерал миграция хизмати раҳбари муовини Анатолий Фоменко душанба куни журналистлар олдида қилган чиқишида мамлакат ҳудудида миграция қонунларига зид равишда яшаётган хориж фуқаролар сонига оид рақамларни очиқлади.

- Нолегаллар қаторига, одатан, МДҲ мамлакатларидан қонуний йўл билан кириб келган, аммо қонуний яшаш мумкин бўлган 90 кунлик муддатни бузган хорижликлар киритилмоқда. Бундай фуқаролар сони бугунга келиб 4 миллион 300 мингдан зиёд одамни ташкил этади, деди Анатолий Фоменко.

Унинг сўзларига кўра, қонунбузарлар асосан “рус тилини яхши билмайдиган” ва “Россия жамиятига интеграциялашуви суст” бўлган ёшлардир. Анатолий Фоменко хориждан келаётган меҳнат муҳожирлари оқими Россия ичкарисида ижтимоий мувозанатни издан чиқараётгани ва турли можаролар, жумладан миллий адоват асосидаги тўқнашувларни келтириб чиқараётганини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга, у Россия Федерацияси иқтисодиёти хориж ишчи кучига жуда муҳтож эканини ҳам эслатиб қўйди. Шунингдек, мигрантлар нафақат оддий меҳнат кучи сифатида келгани, балки сайёҳлик ва таҳсил олишга келгани айтилди.

Россия ФМС расмийси келтирган бошқа рақамларга кўра, жорий 2014 йил бошидан буён мамлакатга 13,5 миллион хорижлик кириб келган ва ҳозирда Россияда улар сони 11,8 миллионни ташкил этади.

Айни пайтда, ФМС раҳбари Константин Ромодановский ҳозирда қарийб 1 миллион одамга Россия дарвозалари ёпилганини маълум қилди.

- Бугунга келиб 990 мингдан кўпроқ хориж фуқаросига кириш таъқиқланди. Булар асосан МДҲ давлатлари фуқароларидир: Ўзбекистон – тахминан 40 фоиз, Тожикистон – 20 фоизгача, Қирғизистон, Озарбайжон, деди ФМС нинг “тозалаш” амалиётлари қурбонининг деярли ярмиси ўзбекистонликлар эканини тасдиқлаган миграция хизмати раҳбари.

XS
SM
MD
LG