Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:59

OzodNavigator: Сиз яшайдиган мамлакатда уй сотиб олиш осонми?


АҚШнинг Лос Анжелес шаҳридаги 50 миллион долларлик бу қаср Ўзбекистон фуқароси Лола Каримовага қарашли.
АҚШнинг Лос Анжелес шаҳридаги 50 миллион долларлик бу қаср Ўзбекистон фуқароси Лола Каримовага қарашли.

OzodNavigator дастурининг 24 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиқадиган сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда уй сотиб олиш осонми?” деган савол жавобини қидирамиз.

Шаҳрисабз шаҳрини ободонлаштириш дастури доирасида уйлари бузилган оилалар бир неча ойдан бери товон пули ололмаётганидан Озодликка арз қилди. Бузилган уйлари ўрнига даладан қуруқ ер берилган шаҳрисабзликлар пластик картага ўтказилган товон пулини нақд пулга айлантириш учун маблағнинг 10-12 фоизидан воз кечишга мажбур бўлаётганини айтмоқдалар.

Шаҳрисабзликлар давлатнинг ҳаммаёқни “ободонлаштириш жазаваси” дастидан уйсиз қолиб, товон пулини ойлаб ололмаётган ягона ўзбекистонликлар эмас. Сўнгги уч-тўрт йилдан бери Озодлик бу муаммони кўп марта ёритди.

Бузилган уйлар ўрнига қурилаётган “намунавий” уйлар давлат дастурини молиялаш учун пул топиш ўқитувчи ва тиббиёт ходимларига юкланаётгани, кўп ҳолларда тадбиркорларга мажбурлаб ўтказилаётган бу уйлар сифати ҳаминқадар экани кўп ёритилаётган мавзулардан бўлиб қолган.

OzodNavigator: Сиз яшайдиган мамлакатда уй сотиб олиш осонми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:49 0:00
Бевосита линк

Айни пайтда, хориждаги мустақил нашрлар Ўзбекистоннинг баъзи фуқаролари хорижда хашаматли уйлар сотиб олгани тўғрисида ҳам тез-тез ёзиб туради.

Масалан, Ўзбекистон фуқароси Лола Каримова-Тиллаева ўтган йили хориж матбуотига берган интервьюсида, Женевадаги 50 миллион АҚШ долларига баҳоланган ҳашаматли ҳовлисини ипотекага сотиб олганини билдирган эди. Ўзбекистонлик бу аёлнинг АҚШнинг Лос Анжелес шаҳрида ҳам камида 50 миллион доллар турадиган қасри борлиги маълум.

Яна бир Ўзбекистон фуқароси Гулнора Каримованинг Швейцария ва Франциядаги юзлаб миллион долларга тенг кўчмас мулк объектлари бу мамлакатлардаги жиноят ишлари доирасида ҳибсга олинган.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида жаҳонгашта ўзбеклар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда уй сотиб олиш осонми?” деган савол жавобини қидирамиз.

OzodNavigator дастурининг 24 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда ўртахол ёш оила уй сотиб олишга қурби етадими?

Хорижда уй сотиб олиш учун банкдан кредит олиш қийинми? Кредитни ҳаммага ҳам беришаверадими?

Сиз яшайдиган мамлакатда давлат истаса, уйингизни бузиб ташлаши мумкинми? Уйингиз бузиладиган бўлса, бериладиган товон пули миқдорини ким белгилайди? Таклиф қилинган товон пули бузилган уйга яраша бўладими?

Давлат ўзи қурган уйни мажбурлаб сотиши мумкинми?

Сиз яшайдиган мамлакатда муҳожир уй сотиб олиши мумкинми? Бунинг учун қанча пул топиши керак?

Хориж фуқароларига банклар уй сотиб олиш учун кредит берадими?

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

XS
SM
MD
LG