Линклар

Украина шарқидаги жангларда ҳалок бўлганлар сони уч ярим минг кишидан ошган. Бу ҳақда 23 сентябрда БМТ Бош котибининг ёрдамчиси Иван Симонович маълум қилди.

Унга кўра, бу рақам фақат одамлар ўлими ҳақида маълум бўлган хабарларга асосланиб айтилмоқда. Иван Симонович амалда ҳалок бўлганлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

БМТ бундан бир ой олдин Украинадаги жангларда 2600 одам ҳалок бўлганини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG