Линклар

Туркия ҳукумати ўрта мактаб ўқувчиларига нисбатан жорий этилган ҳижоб кийишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни бекор қилди.

Туркия Бош вазири ўринбосари Булент Аринч энди 5-синфдан бошлаб ҳижоб кийишга рухсат берилганини айтди. Мазкур ўзгаришни Бош вазир Ахмад Довудўғли ҳам қўллаб-қувватлашини билдирди.

Аввалроқ Туркия парламенти хотин-қизларга университетларда ва давлат идораларида ҳижобда ўқиш ҳамда ишлаш ҳуқуқини берган эди.

XS
SM
MD
LG