Линклар

logo-print

АҚШ президенти Барак Обама 23 сентябрь куни Оқ уйда сўзлаган нутқида “Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш тўхтатилмаслигини айтди.

Обаманинг чиқишидан аввалроқ АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари “Исломий давлат" гуруҳининг Суриядаги манзилларига ҳужум бошлаган эди.

Обама Америка курашни Баҳрайн, Қатар, Саудия Арабистони, Иордания ва Араб амирликлари билан ҳамкорликда олиб бораётганидан фахрланишини билдирди.

АҚШ 22 сентябрь куни кечқурун “Исломий давлат” гуруҳининг Суриядаги манзилларига биринчи зарбани берган эди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги шу муносабат билан баёнот тарқатган. Мазкур баёнотда Москва Сурия ҳудудидаги амалиётлар Дамашқ рухсати ва БМТ Хавфсизлик кенгаши қарори асосида олиб борилиши керак деб ҳисоблашини билдирган.

XS
SM
MD
LG