Линклар

“Алоқабанк” МТС мобил операторига 212 миллион доллар кредит ажратди


Ўзбекистондаги “Алоқабанк” ҳиссадорлик-тижорий банки Universal Mobile Systems мобил алоқа оператори таркибида ташкил этилаëтган МТС ширкатига 500 миллиард сўм (давлат курси бўйича қарийб 212 миллион АҚШ доллари) кредит ажратишга қарор қилди.

Банк бошқарув кенгашининг навбатдан ташқари йиғинида МТС сўровини қондиришга қарор қилинди.

Акцияларининг 50¸01 фоизи Россиянинг Система ҳолдинггига қарашли МТС ширкати¸ қолган 49¸99 фоизи эса Ўзбекистондаги давлат тизимларига қарашли бўлган қўшма мобил операторининг ноябрь ойидан техник¸ декабрь ойидан эса тижорий фаолиятини тиклаши кутилмоқда.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги МТСнинг йил охирида иш бошлаши учун 2¸5 миллион дона телефон рақами ажратди.

XS
SM
MD
LG