Линклар

БМТ Бош ассамблеясида АҚШ президенти “Исломий давлат” таҳдиди ҳақида гапиради


БМТ Бош ассамблеясининг бугун Ню Йоркда бошланадиган мажлисида 140 дан ошиқ давлат ва ҳукумат раҳбарининг қатнашиши кутилмоқда.

Ўзини “Исломий давлат” деб атаган жанггари гуруҳдан дунë хавфсизлигига туғилган таҳдид¸ қолаверса ғарбий Африкада тарқаган Эбола эпидемияси ва Россиянинг Украина шарқий ҳудудларидаги агрессив ҳаракатлари Бош ассамблея кун тартибидаги асосий масалалардир.

АҚШ президенти Барак Обаманинг бугунги йиғинда биринчилардан бўлиб сўзга чиқиши кутилмоқда.

БМТ йиғини арафасида АҚШ ҳаво кучлари беш араб давлати билан ҳамкорликда “Исломий давлат” гуруҳининг Суриядаги истеҳкомларига биринчи марта зарба берди.

АҚШ ҳукумати¸ Сурия қўшинларининг “Исломий давлат” гуруҳи хуружларини бартараф этишга қодир эмаслиги шундай ҳарбий амалиëтлар уюштириш эҳтиëжини туғдирганини билдирди.

XS
SM
MD
LG