Линклар

Олтин сотган эмас¸ олтин бошларни сийлаган давлат ривожланади!


Тарих фанлари доктори¸ профессор Гога Ҳидоятов

Тарих фанлари доктори¸ профессор Гога Ҳидоятов

OzodNazar дастурининг бугунги меҳмони таниқли олим¸ профессор Гога Ҳидоятов Озодликка мавзу бўлган долзарб воқеалар борасида гапирди.

Ўзбекистонда сентябрдан бошлаб илмий ходимларнинг ойлик маошлари оширилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Қарори билан бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорига ўзгартириш киритди.

Бу ўзгаришга кўра¸ профессорнинг ойлик маоши 1 485 580 сўмдан 1 663 850 сўмга кўтарилди.

Бу қарор шарофати билан эндиликда ўзбек профессори 600 доллар ойлик оладиган бўлди. Агар қўшнилар билан қиëсласак¸ Қозоғистондаги профессор 2000 доллардан кўпроқ ойлик олади. Россия ва Грузиядаги профессорларнинг ойлиги ҳам шу атрофда.

Озодлик билан суҳбатлашган Бекзод исмли йигит Олой бозорида аравакашлик қилиб¸ ойига 700 доллар топишини билдирди.

Тушунишилишича¸ ўзбек профессори аравакашдан ҳам оз маош олар экан.

Тошкентлик профессор Гога Ҳидоятов Озодлик билан суҳбатда ўзининг Хитойда қамалган касбдоши Пекин университети профессори бўлган Илҳом Тўхтани озод қилишга чақирди.

- Касбдошим¸ иқтидорли уйғур олими Илҳом Тўхтани қамаган Хитой ҳукуматига “тўхта” деб айтиш бутун дунëдаги олмлар¸ жумладан ўзбек олимларига ҳам фарздир¸ деди суҳбатдош.

23 сентябрь куни Урумчи шаҳрида ўтказилган судда Пекин университети профессори бўлган Илҳом Тўхта Шинжон уйғур мухториятида Хитой бошқарувига қарши фаолият билан шуғулланганликда айбдор деб топилди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди.

АҚШ, Европа Иттифоқи ва халқаро ташкилотлар Пекин расмийларини Илҳом Тўхтани озод қилишга чақирмоқда.

OzodNazar дастурининг бугунги меҳмони ўтган ой Ўзбекистон 21 ярим тонна олтинни Швейцарияга экспорт қилиб олтин сотиш бўйича етакчи мамлакатлар - АҚШ, Россия ва Чилини ортда қолдириб, дунёда пешқадам бўлганига ҳам муносабат билдирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG