Линклар

“Исломий давлат” таниқли ҳуқуқ фаолини Мосул марказида қатл этди


Исломий давлат жанггариси.

Исломий давлат жанггариси.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Форз кўрфази марказининг хабар қилишича¸ 22 сентябрь куни террор гуруҳи жанггарилари Мосул шаҳри марказида таниқли адвокат ва ҳуқуқ фаоли Самира Солиҳ Ал-Наимийни отиб ўлдирган.

Ироқ қадим шаҳарларидаги тарихий обидаларнинг “Исломий давлат” томонидан вайрон қилинганини ваҳшийлик деб атаган адвокат аëл¸ ўтган ҳафта жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилган эди.

Хабарларга кўра¸ Самира Солиҳ Мосул марказий майдонида жамоатчилик кўз ўнгида юзига қора ниқоб таққан бир гуруҳ жанггарилар томонидан намойишкорона қатл этилган.

Ноҳақ қамалганлар ва камбағаллар ҳаққини ҳимоя қилиш билан танилган адвокат аëлнинг ўлдирилиши “Исломий давлат” томонидан содир этилаëтган инсоноятга қарши жиноятлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Бу қотиллик муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Форз кўрфази маркази халқаро ҳамжамиятни “Исломий давлат” томонидан содир этилаëтган жиноятларни тўхтатиш ва уларга тегишли жавоб қайтаришни сўради.

XS
SM
MD
LG