Линклар

Европол полиция хизмати Европа Иттифоқи ҳудудида ўтказган кенг кўламли операциялари давомида мингдан ошиқ одамни қўлга олди. Улардан 170 нафари одам савдоси билан шуғулланганлик айби билан қамоққа олинди. Рейдлар давомида ўн мингга яқин муҳожир текширувдан ўтказилган.

Европол директори Роб Уэйнрайтнинг матбуотга билдиришича¸ қамоққа олишлар 15-23 сентябрь кунлари амалга оширилган ва бу операциялар давомида одамфурушлар қўлига тушган 30 дан ошиқ руминиялар бола қутқарилган. Шунингдек¸ уюшган жиноий гуруҳлардан катта миқдордаги наркотиклар¸ хусусан 200 килограм героин¸ 600 килограмдан ортиқ кокаин мусодара қилинган.

Уэйнрайтнинг таъкидича¸ бу ҳозирга қадар Европол томонидан уюшган жиноий гуруҳларга қарши ўтказилган энг йирик амалиëт ва бу операция натижасида Европадаги жиноий инфратузилмага жиддий зарба берилган.

XS
SM
MD
LG