Линклар

Туркия ҳам “Исломий давлат”га қарши халқаро коалицияга қўшилди


Ҳозирга қадар Туркияга Суриядаги урушдан қочиб бир миллионга яқин одам қочиб ўтган.

Ҳозирга қадар Туркияга Суриядаги урушдан қочиб бир миллионга яқин одам қочиб ўтган.

Баҳрайн, Қатар, Саудия Арабистони, Иордания ва Бирлашган Араб амирликлари Ироқ ва Суриядаги “Исломий давлат” қароргоҳларига қарши АҚШ етакчилигидаги коалиция ҳужумларига қўшилганидан бир кун ўтиб¸ Анқара ҳам бу террорчи гуруҳга қарши курашга қўшилганини эълон қилди.

Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон Анқара ҳукумати халқаро коалициянинг Сурия ва Ироқдаги террор гуруҳларига қарши ҳарбий амалиëтларини қўллаши ва унга қўшилишини эълон қилди:

- Биз бу амалиëтларга керагича ëрдам берамиз. Бу ëрдам ҳарбий ëки логистик бўлиши мумкин¸ деди НАТО аъзоси бўлган Туркия президенти.

Хабарларга кўра¸ кеча тунда “Исломий давлат” гуруҳининг Сурия-Туркия чегарасидаги истеҳкомларига кучли ҳаво зарбалари берилган.

Анқара расмийлари бундай ҳужумларда турк ҳарбийлари қатнашмагани¸ Инжирлик базасидаги инфратузилмадан ҳам фойдаланилмаганини билдирди.

Ҳозирга қадар АҚШ етакчилигида “Исломий давлат”га қарши кураш мақсадида тузилган халқаро коалицияга 50 дан ошиқ давлат қўшилиш истагини билдирган.

XS
SM
MD
LG