Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:59

Ўзбекистонда сайловлар олдидан "қора пиар" тақиқланди


Светлана Ортиқова.
Светлана Ортиқова.

Суҳбатдошга кўра¸ давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари бўлган Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар шу йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Марказий Сайлов қўмитаси раиси муовини Светлана Ортиқованинг айтишича¸ сайлов ўтказиш учун техникавий база тайëрлаш ишлари жадал кетмоқда:

- Ҳозирги кунда Марказий сайлов комиссияси қарори билан жами 135 та сайлов округи ташкил қилинади. Ҳар бир сайлов округи 154 минг аҳоли сони ҳисобига тузилади. Сиёсий партиялар сайловда қатнашиш учун тегишли ҳужжатларни шу йилнинг 12 октябрига қадар Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиши лозим Номзодлар кўрсатиш эса 17 октябрдан бошланиб, 6 ноябрда тугайди¸ дейди суҳбатдош.

Светлана Ортиқовага кўра, Ўзбекистонда сайловчилар сони 20 миллион нафарга етган ва уларнинг сиëсий фаол бўлиб сайловда овоз бериши кутилмоқда.

Ортиқова хонимнинг таъкидлашича¸ сайловда электрон овоз бериш жиҳозлари ишлатилмайди. Ўтган йиллардагидан фарқли тарзда бу йил "қора пиар" ¸ яъни номзодни атайлаб қоралаш маъракаси тақиқлаб қўйилди. "Қора пиар" ташкил қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади¸ деб таъкидлади суҳбатдош.

Ўзбекистон Марказий Сайлов қўмитаси раиси муовини Светлана Ортиқова билан суҳбатни мана бу ерда тўлиқ тинглаш мумкин.

Светлана Ортиқова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:03 0:00
Бевосита линк

Кутилган сайлов

Бундан икки йил бурун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 23 март куни ўтказилган йиғинида “Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги парламент ва президентлик сайловлари тўғрисида”ги янги қонуни тасдиқланган эди.

Икки йил муқаддам Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловлар 2014 йил декабригача¸ Сенатга сайловлар эса¸ 2015 йилнинг январида ўтказилиши белгилаб қўйилган эди.

Мамлакат президентлигига сайловлар эса¸ парламент сайловлари натижаси расман эълон қилинганидан 90 кун ўтиб ўтказилиши ҳам қонунда кўрсатилган.

Президент сайловларининг 2015 йил апрелга кўчирилиши Ислом Каримовнинг конституцияда белгиланган 7 йилдан кўра кўпроқ ҳокимиятда қолишига йўл очиши учун қилингани айтилади.

Ўзбекистонда сўнгги парламент сайловлари 150 депутатлик Қонунчилик палатасига 2009 йилнинг декабрь ойида¸ 100 ўринлик Сенат сайловлари эса¸ 2010 йил январида ўтказилган эди. Ўзбекистон парламенти депутатлари 5 йилга сайланади.

Мамлакат президентлигига сайловлар эса¸ 2007 йил декабрида ўтказилган ва унда Ислом Каримовнинг умум сайловчиларнинг 88 фоиз овози билан 7 йиллик янги муддатга сайлангани эълон қилинган эди.

2002 йил декабрида ўтказилган умумхалқ референдумида Ўзбекистон парламентини икки палаталик парламентга айлантириш¸ президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш таклифи қабул қилинган ва конституцияга тегишли ўзгартишлар киритилган эди.

2011 йилнинг декабр ойида эса Ўзбекистон парламенти президентлик муддатини 7 йилдан яна қайта 5 йилга тушириш ҳақида конституцияга ўзгартиш киритди.

XS
SM
MD
LG