Линклар

logo-print

Бугун Ню Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг йиллик мажлиси бошланди ва унда 140 дан ошиқ давлат ва ҳукумат раҳбари иштирок этмоқда.

Ўзини “Исломий давлат” деб атаган жанггари гуруҳдан дунë хавфсизлигига туғилган таҳдид¸ қолаверса ғарбий Африкада тарқаган Эбола эпидемияси ва Россиянинг Украина шарқий ҳудудларидаги агрессив ҳаракатлари Бош ассамблея йиғини кун тартибидаги асосий масалалардир.

Бош ассамблея йиғинини очган БМТ Бош котиби Бан ки-Мун айни кунларда инсоният 2-жаҳон урушидан кейинги энг қора кунларни бошдан кечираëтганини таъкидлади:

- Жорий йилда умид уфқи қоронғуликка ботди. Юракларимиз тилга олиш ҳам қийин бўлган жиноятлар ва бегуноҳ одамлар ўлими қайғусидан оғирлашди. Совуқ уруш арвоҳлари яна бизни таъқиб қилишга бошлади. Араб баҳорининг зўравонлик кўчасига кириб кетганига гувоҳ бўлдик. Иккинчи жаҳон урушидан бери қочқин¸ уйсиз қолган ва бошпана сўраганлар сони бу қадар кўп бўлган эмас¸ деди БМТ Бош котиби ўз нутқида.

БМТ Бош ассамблеясининг бугунги мажлисида АҚШ президенти Барак Обаманинг биринчилардан бўлиб сўзга чиқиши кутилмоқда.

Анжуман 30 сентябрга қадар давом этади.

XS
SM
MD
LG