Линклар

Федерал Миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский¸ Россия матбуотига кўра¸ мамлакат ҳудудида юрган миллионлаб нолегал муҳожирларга ўз мақомини легаллаштириш мақсадида уч ойлик амнистия эълон қилиниши мумкинлигини билдирган.

“Бундай механизм ишга солинса¸ Россия Федерациясида ноқонуний тарзда яшаб¸ ишлаб юрганларга янги ҳаëт бошлаш ва ишлаш имкони берилган бўлади. Бизда нолегал юрганларнинг ўз ҳуқуқий ва иш мақомини расмийлаштириши учун бир¸ икки¸ балки уч ойгача бўлган қисқа муддат бериш мумкин деб ўйлайман”¸ деган Ромодоновский.

ФМХ раҳбари¸ бундай жараëнга нисбатан амнистия сўзи қўллаш ўзига ëқмаëтганини ҳам айтиб ўтган.

Россия расмийлари ҳисоб-китобича¸ айни кунларда мамлакатдаги нолегаллар сони 4¸5 миллионга яқин ва улар кўпчилигини ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ташкил этади.

XS
SM
MD
LG