Линклар

Обама мусулмонларни “Исломий давлат” мафкурасини рад этишга чақирди


Президент Обама БМТ минбарида.

Президент Обама БМТ минбарида.

БМТ Бош Ассамблеяси йиғинида сўзга чиққан АҚШ президенти Барак Обама халқаро жамоатчиликни Сурия ва Ироқ ҳудудларини ишғол қилган “Исломий давлат” жанггариларини йўқ қилишда АҚШ ва коалицияга ëрдам беришга чақирди.

Бу гуруҳни “ўлим тармоғи” деб атаган АҚШ президенти “Исломий давлат” деб аталаëтган шайтоний куч билан ҳеч қандай муроса қилинмаслиги ва улар ўзлари тан олган ягона тил – куч воситасида йўқ қилинишини билдирди.

Президент Обама ўз чиқишида дунë мусулмонларини бу гуруҳ мафкурасини очиқчасига¸ кучли ва муттасил тарзда рад қилишга чақирди.

Айни пайтда Обама АҚШ ҳеч қачон Исломга қарши уруш қилмагани ва қилмаслигини алоҳида таъкидлади.

БМТдаги маърузасида Обама шунингдек Россиянинг Украинадаги ҳатти-ҳаракатларини қоралади¸ Киев ҳукуматига демократик давлат қуриш йўлида ëрдам беришни ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG