Линклар

Қозоғистон фуқаролари Ўзбекистондан 800 қўйни ўғирлагани иддао қилинди


Ўзбекистон Чегарани қўриқлаш қўмитаси Қозоғистон фуқаролари чегарадош ҳудуддан ўзбекистонликларга тегишли бўлган 800 бош қўйни ўғирлаб кетганини иддао қилди. Бу ҳақда 24 сентябрда Қўмита матбуот хизматига таянган ҳолда Ўзбекистон матбуоти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, воқеа 21 сентябрь куни кечки соат олтида содир этилган. Қозоғистон томонидан мотоциклда чегараолди ҳудудидаги яйловга келган одамлар чўпонга қурол билан таҳдид қилган ҳолда қўйларни ҳайдаб кетган.

Чегара қўмитаси мазкур воқеа юзасидан Қозоғистон томонини ҳамкорликда тергов ўтказишга чақирди.

XS
SM
MD
LG