Линклар

Суриядаги жанггарилар орасида 150 нафар қирғизистонлик бор. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати қошидаги Дин ишлари қўмитаси расмийси Замир Турсунбеков “Озодлик” радиоси қирғиз хизматига маълумот берди.

Унга кўра, қирғизистонлик жанггариларнинг ўнга яқини аёллардир. Суриядаги қирғиз жиҳодчиларининг кўпчилиги Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларида яшаган одамлар.

Бир неча ой олдин Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати Сурияга “жиҳод”га кетгани аниқланган қирғизистонликлар сони 90 нафар экани ҳақида билдирган эди..

XS
SM
MD
LG