Линклар

Япония Россияга қўшимча санкцияларни жорий этди


Япония санкциясига дучор бўлган Россия банкларидан бири.

Япония санкциясига дучор бўлган Россия банкларидан бири.

Япония Россияга қарши қўшимча санкцияларни жорий этди. 24 сентябрдан бошлаб Япония Сбербанк, Внешэкономбанк, Внешторгбанк, Россельхозбанк ва Газпромбанк билан молиявий алоқаларни тўхтатди.

Япония ҳукумати Россияни Украинадаги вазиятга алоқадорлиги туфайли мана шундай қарор қабул қилинганини билдирди.

Япон ҳукумати Бош котиби Есида Суга Курил оролига Россия президенти маъмурияти раҳбари Сергей Иванов ташриф қилганига ҳам норозилик билдирди.

Япония биринчи марта Россия Қримни ўз таркибига қўшиб олганидан сўнг Москвага нисбатан санкция жорий этган эди.

XS
SM
MD
LG