Линклар

АҚШ президенти Барак Обама 24 сентябрда Нью – Йоркда очилган БМТ Бош Ассамблеясининг 69 - сессиясида сўзлаган нутқида Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари Иккинчи жаҳон урушидан сўнг юзага келган тартибга таҳдид солаётганини айтди.

Обама Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини кескин қоралади ва бу ҳаракатларни “Европа ҳудудидаги агрессия” деб атади. Шунингдек, Обама, агар Москва Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш йўлида ҳамкорлик қилса, Вашингтон Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни олиб ташлашини айтди.

Америка президенти ўз сўзида барча давлатларни “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашга қўшилишга чақирди.

БМТ Бош ассамблеясининг бугун Ню Йоркда бошланадиган мажлисида 140 дан ошиқ давлат ва ҳукумат раҳбарининг қатнашмоқда. Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлик қилаётир. Ассамблея 30 сентябргача давом этади.

XS
SM
MD
LG