Линклар

Саудия ва Амирликлар учоқлари "Исломий давлат" гуруҳини бомбардимон қилди


Коалиция ҳарбий ҳаво кучлари чоршанба куни “Исломий давлат” гуруҳи назоратида бўлган Cуриядаги нефтни қайта ишлаш заводлари ва инфраструктура объектларини бомбардимон қилди.

Ҳужумдан мақсад “Исломий давлат” гуруҳининг молиявий манбаларини йўқ қилиш бўлган. Ғарб махсус хизматларининг билдиришича, “Исломий давлат” қора бозорда нефть маҳсулотларини пуллаш орқали кунига 2 миллион доллар даромад топмоқда.

Чоршанба кунги ҳужумда асосан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари самолётлари қатнашди.

XS
SM
MD
LG