Линклар

logo-print

Москва суди "Система" холдинги соҳиби Владимир Евтушенковни уй қамоғида қолдириш қарорини қонуний, деб топди.

"Интерфакс" агентлиги берган хабарга кўра, суд Евтушенковнинг ишга бориши ва ишига оид телефон қўнғироқларини амалга оширишига ҳам рухсат бермади.

Ҳимоя томонининг 300 миллион рубл миқдоридаги кафолат эвазига Евтушенковни уй қамоғидан чиқариш ҳақидаги сўрови қондирилмади.

Евтушенковнинг ўзи Москва судида бўлган маҳкамада иштирок этмади.

Владимир Евтушенковга шу йилнинг 16 сентябрида "Башнефть" ширкатига оид акцияларнинг ноқонуний равишда ўзлаштирилишига алоқадорлик айби эълон қилинган.

Тергов тахминича, Евтешунков 2009 йилда ширкат акцияларини сунъий равишда пасайтирилган нархда сотиб олишинишига алоқадордир. Евтушенков эса айбловларни тан олмаган.

XS
SM
MD
LG