Линклар

logo-print

Франция ҳаво кучлари "Исломий давлат" жангариларига яна ҳужум қилди


Франция раҳбарияти Ироқдаги "Исломий давлат" жангарилари манзилларини ҳаводан яна ўққа тутди.

Ҳукумат матбуот котиби Стэфан Ле Фоль бу давлатга оид ҳарбий учоқлар 25 сентябрь куни тонгда ҳужум уюштирганини маълум қиларкан, амалиётларга доир тафсилотларни очиқламади.

Франция "Исломий давлат" жангарилари масканларига илк ҳаво ҳужумини 19 сентябрь куни бошлаган эди ва Бағдод сўрови билан бошлангани айтилган.

Франция Ироқдаги “Исломий Давлат” жанггариларига ҳаводан ҳужум уюштирган иккинчи давлатдир. Август ойидан бери АҚШ ҳам Ироқдаги жанггариларга ҳаводан 200 яқин маротаба зарба берди.

XS
SM
MD
LG