Линклар

logo-print

Қатарлик спортчи қизлар ҳижобини ечиш сўралгач, Осиё ўйинларини тарк этди


"Осиё ўйинлари"даги эронлик ҳижобли спортчилар.

"Осиё ўйинлари"даги эронлик ҳижобли спортчилар.

Жанубий Кореяда бораётган Осиё ўйинлари чоғида Қатардан борган басткетбол бўйича аёллар жамоаси ўйин чоғида ҳижобини ечиш талабини рад этди.

Расмий маълумотда айтилишича, 24 сентябрь кунги ўйин арафасида қатарлик аёллар жамоасидан ўйин давомида ҳижобини ечиб майдонга тушиш сўради.

Ўйин ташкилотчилари Халқаро Баскетбол федерацияси талаби асосида баскетбол жамоалари ўйинчилари майдонга "бош кийим, сочга тақиладиган тақинчоқлар ва зеб-зийнатларсиз" тушиши лозим, деб талаб қилмоқда.

Қатар жамоаси бу талабни қабул қилмади ва келгуси ўйинларидан ҳам воз кечиб, Осий ўйинларини тарк этди.

Халқаро Баскетбол федерацияси шу ой аввалида миллий миқёсдаги ўйинларда ҳижоб билан майдонга тушишга рухсат берган ва бу амалиёт икки йил давомида яхши натижа берса, келгусида уни халқаро миқёсдаги мусобақаларда жорий этиш эҳтимолини ҳам эътироф этган.

XS
SM
MD
LG